date

Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 29 декабрь куни мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади ва айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.

Тошкент шаҳрида кечаси ёмғир ёғиши мумкин, кундузи эса ҳаво асосан қуруқ сақланади. Ғарбдан эсувчи шамол тезлиги 5–10 м/с бўлади. Ҳарорат кечаси 6–8 даража илиқ, кундузи 15–17 даража илиқ атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда бир оз ёмғир ёғиши, шунингдек, туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу ҳудудларда кундузги ҳарорат 13–20 даража илиққа етади.

Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё ҳамда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, айрим жойларда эрталабки туман кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса вақт-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан эсиб, баъзи ҳудудларда тезлиги ошиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади