date

Асрдаги энг узоқ Қуёш тутилиши яқинлашмоқда

Асрдаги энг узоқ Қуёш тутилиши яқинлашмоқда

Сўнгги юз йил давомида кузатилмаган даражада узоқ давом этадиган Қуёш тутилиши 2027 йил 2 август куни содир бўлади. Бу ҳақда NASA прогнозларига таянилган ҳолда The Daily Galaxy нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу ноёб астрономик ҳодиса пайтида айрим мамлакатларда кундуз вақти олти дақиқадан сал кўпроқ муддатга деярли тўлиқ тунга айланади. Ой сояси Европа, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ ҳудудлари узра ҳаракатланади. Астрономларнинг таъкидлашича, тўлиқ Қуёш тутилиши Марокаш ва Испания жанубидан бошланиб, Жазоир, Тунис ва Ливия орқали ўтиб, Миср ҳудудини деярли тўлиқ қамраб олади. Кейин эса соя Яқин Шарқ томон йўналади.

Энг қулай ва таъсирли кузатув шароити Мисрнинг Луксор ва Асуан шаҳарларида бўлиши кутилмоқда. Бу жойларда кундузги қоронғилик 6 дақиқадан ортиқ давом этиб, XXI асрдаги энг узоқ тўлиқ Қуёш тутилиши сифатида тарихга кириши айтилмоқда.

Тутилиш пайтида бир қатор ғаройиб манзаралар кузатилади: Қуёш Ой диски ортида бутунлай йўқолади, ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди, осмонда юлдузлар кўрина бошлайди ва Қуёшнинг ташқи қатлами — қуёш тожи яққол намоён бўлади.

Мутахассислар таъкидлашича, тўлиқ Қуёш тутилишининг давомийлиги Ер, Ой ва Қуёшнинг ўзаро жойлашувига боғлиқ. 2027 йилда ушбу жойлашув деярли мукаммал бўлади, шу сабабли тутилиш 6 дақиқа 23 сония давом этади. Шунга яқин миқёсдаги кейинги бундай ҳодиса фақат 2045 йилда кузатилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Асрдаги энг узоқ Қуёш тутилиши яқинлашмоқда