
18-ноябрь, 2025-йил. Ўзбекистоннинг U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Италияга қарши ўйинда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Доҳада ўтган ушбу баҳсда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги жамоа яхши ўйин кўрсатган бўлса-да, мусобақадаги иштирокини якунлади. Ўйиннинг 19-дақиқаcида Шокировнинг тўпни қайтаришидан сўнг, Кампанелло тезкорлик билан тўпни эгаллаб, дарвозага йўллади.
Кейинчалик, Сэрсенбаев ҳужум вақтида италиялик ҳимоячиларни четлаб ўтиб, дарвозага зарба беришга уринаётган эди, бироқ Италия терма жамоаси ҳимоячиси қўполлик қилиб, қоидани бузди. Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатган бўлса-да, афсуски, ўзбекистонлик футболчи офсайд ҳолатида эди.
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон ёшлар жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун бор кучини ишга солди. 56-дақиқаcида Муродов ҳисобни тенглаштирди.
Бироқ, ўйиннинг 68-дақиқаcида Кампанелло бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб, дубль қайд этди. Бир неча дақиқадан сўнг, Дауда Идрис ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.
Ўйин сўнгида Эримбетов фарқни қисқартирди, аммо бу жамоага ғалаба учун етарли бўлмади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.