date

Мирободда тунда икки аёл уришиб кетди

Мирободда тунда икки аёл уришиб кетди

Тошкент шаҳрида тунги пайтда икки нафар аёл ўртасида келиб чиққан тортишув ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Воқеа акс этган видео қисқа фурсат ичида тарқалиб, жамоатчилик эътиборини тортди. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 15 январь куни соат 23:55 атрофида Миробод туманида, Амир Темур кўчасида жойлашган кафелардан бири олдида содир бўлган. 2000 йилда туғилган М.Н. ва 1992 йилда туғилган И.Г. ўртасида аввал оғзаки тортишув келиб чиққан бўлиб, у қисқа вақт ичида ўзаро жанжалга айланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, можаро натижасида томонлардан ҳеч бирига тан жароҳати етмаган. Ҳолат тез орада бартараф этилган ва жиддий оқибатлар қайд этилмаган.

Айни пайтда ушбу воқеа юзасидан Миробод тумани ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра, амалдаги қонунчилик доирасида тегишли ҳуқуқий қарор қабул қилиниши билдирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Мирободда тунда икки аёл уришиб кетди