
2025 йил 3 декабр, соат 02:29да эълон қилинди. АПЛнинг 14-турида "Манчестер Сити" "Фулҳэм"ни 5:4 ҳисобида мағлуб этди.
Хусанов захирада қолди, Эрлинг Ҳоланд эса лигадаги юзинчи голини урди. Хусанов таркибда бўлса-да, майдонга тушмади.
"Сити" учрашувни фаол бошлади ва тезда олдинга ўтиб олди. 17-дақиқада Доку узатмасини Ҳоланд аниқ якунлаб, АПЛдаги юзинчи голини киритди.
Орадан кўп ўтмай, Рейндэрс Ҳоланднинг узатмасидан кейин дарвозабонни доғда қолдириб, ҳисобни оширди. Учинчи голни эса Фодэн жарима майдончаси чизиғидан йўлланган зарба билан амалга оширди.
"Фулҳэм" Смитс Роу орқали бир гол қайтариб, танаффус олдидан ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳужумларини давом эттирди.
Доку узоқ масофадан зарба йўллаб, ҳисобни 4:1 қилди. Кейинчалик Фодэн тезкор ҳужумни якунлаб, тўпни бўш дарвозага йўналтирди ва "Сити"нинг устунлигини янада мустаҳкамлади.
Бироқ, йирик ҳисобдан кейин "шаҳарликлар" темпни пасайтириб юборди ва рақиб бундан унумли фойдаланди. Ивоби жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 2:5 қилди.
Сўнгра Чуквуезе "Сити"нинг стандарт вазиятлардаги хатоларини жазолаб, узоқ бурчакка зарба берди ва ҳисобни 3:5 га олиб келди. Бир неча дақиқадан сўнг у бурчак тўпидан сўнг яна бир гол уриб, дубли қайд этди.
"Фулҳэм" босимни кучайтирди ва тўпни назорат қилди, аммо Доннарумма бир неча бор жамоасини қутқариб қолди. "Сити" минимал устунликни сақлаб, учрашувни ғалаба билан якунлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.