
"Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" АПЛ доирасида ўтказилган муросасиз ўйинда 2:2 ҳисобига дурангга эришди. Меҳмонлар икки марта ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди, гарчи мезбонлар Гимараеш ва Гордоннинг голлари эвазига олдинда бораётган эди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида "Тоттенхэм" мағлубиятдан қутулиб қолди. Ўйиннинг бошиданоқ икки жамоа юқори суръатда ҳаракат қилди, бироқ ҳужумларни якунлашда аниқлик етишмади.
"Ньюкасл" қанотдан ҳужумларни кучайтирган бўлса, "Тоттенхэм" тезкор қарши ҳужумлар билан жавоб берди. Мерфи, Барнс ва Вольтемаде бир неча хавфли вазиятлар яратишди, лекин "Тоттенхэм" дарвозабони Викарио ҳар сафар тўғри позицияни танлади.
Меҳмонларнинг Жонсон ва Кудус бошчилигидаги қарши ҳужумлари ҳам мезбонларнинг мустаҳкам ҳимоясига дуч келарди. Шу боис, биринчи бўлим 0:0 ҳисобига якунланди.
Ҳар икки жамоа ҳам 100% голли вазиятларни амалга ошира олмади. Иккинчи бўлимда "Ньюкасл" ҳужумларни кучайтириб, ҳисобни очди.
Гимараеш Вольтемаденинг аниқ узатмасидан сўнг кучли зарба билан тўпни узоқ бурчакка йўллади. Бироқ бир неча дақиқадан сўнг "Тоттенхэм" ҳимоячиси Ромеро Кудуснинг бурчакдан узатмасини яқин устунга зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
Мезбонлар пенальти эвазига яна олдинга чиқиб олишди. Гордон аниқ зарба билан тўпни дарвозанинг юқори ўнг бурчага йўллади.
Аммо ўйиннинг якунловчи дақиқаларида "Тоттенхэм" яна жавоб берди. Бурчакдан узатилган тўпни дарвозабон Рамсдейл узоқлаштиришга уринакан, уни тўғридан-тўғри Ромерога йўллаб қўйди.
Ромеро эса чиройли зарба билан ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. "Тоттенхэм" қўшимча вақтда "Ньюкасл"нинг босимига дош бериб, дурангни сақлаб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.