Ўзбекистонликлар Мисрга кўпроқ учяпти: расмий рақамлар

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида 60 979 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган. Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,7 минг нафарга, яъни 47,7 фоизга ошган.
Сафар мақсадлари кесимида энг катта улуш, табиийки, дам олиш ва сайёҳат ҳиссасига тўғри келади — 55 090 нафар. Шу билан бирга, Мисрга боришнинг иккинчи йирик сабаби қариндош-уруғларни йўқлаш бўлиб, бу йўналишда 5 679 нафар фуқаро қайд этилган.
Қолган йўналишлар улуш жиҳатдан анча кам:
даволаниш — 172 нафар;
ўқиш — 20 нафар;
хизмат юзасидан — 18 нафар.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг