date

Тошкент Марказий Осиёда энг хавфсиз шаҳар сифатида эътироф этилди

Тошкент Марказий Осиёда энг хавфсиз шаҳар сифатида эътироф этилди

Тошкент шаҳри расман Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мегаполис сифатида эътироф этилди. Numbeo халқаро аналитик портали томонидан 2025 йил якунлари асосида тузилган хавфсизлик рейтингига кўра, Ўзбекистон пойтахти минтақадаги барча йирик шаҳарлар орасида энг юқори натижани қайд этиб, жаҳон рейтингида 51-ўринни эгаллади.

Маълумотларга кўра, Тошкент хавфсизлик индекси бўйича Қозоғистоннинг Остона шаҳри (81-ўрин) ҳамда Олмаота (195-ўрин)ни ортда қолдирган. Шу билан бирга, у МДҲ давлатлари шаҳарлари ичида ҳам етакчи бўлиб, глобал рейтингнинг илк 100 талигига кирган тўққизта МДҲ шаҳарлари орасида биринчи поғонадан жой олди.

Рейтингда Россиянинг қатор йирик шаҳарлари ҳам юқори ўринларда қайд этилган. Хусусан, Нижний Новгород 56-ўрин, Қозон 72-ўрин, Калининград 78-ўрин, Москва эса 99-ўринни эгаллаган.

Жаҳон миқёсида эса хавфсизлик борасида Яқин Шарқ шаҳарлари устунлигини сақлаб қолди. Энг хавфсиз учликка Абу-Даби, Доҳа ва Дубай киритилган. Шунингдек, Тайпей, Шаржа, Манама, Маскат, Гаага, Мюнхен ва Трондхайм шаҳарлари ҳам энг хавфсиз ўнталикдан ўрин олган.

Numbeo мутахассисларининг таъкидлашича, хавфсизлик индекси фақат жиноятчилик кўрсаткичлари билан чекланиб қолмайди. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти самарадорлиги, жамоат тартиби даражаси, шаҳар инфратузилмасининг ривожланганлиги, шунингдек, аҳоли ва сайёҳларнинг хавфсизлик ҳақидаги субъектив фикрлари асосида шакллантирилади. Бу эса шаҳардаги умумий ҳаёт сифати ҳақида кенг ва нисбатан холис тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент Марказий Осиёда энг хавфсиз шаҳар сифатида эътироф этилди