date

Тошкентда Freedom Chess 2025 турнири бўлиб ўтди

Тошкентда Freedom Chess 2025 турнири бўлиб ўтди
13 декабрь куни Freedom Broker Uzbekistan ва Ўзбекистон Республикаси Шахмат Федерацияси ҳамкорлигида Freedom Chess 2025 турнири ташкил этилди. Ушбу тадбир инвесторлар, молия соҳасининг профессионал вакиллари ва ёш шахматчиларни бир жойга жамлади.

Турнирни очиб берар экан, Freedom Brokerнинг минтақавий директори Эрнест Эдгар тадбирнинг инвестиция ҳамжамияти учун рамзий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шахмат партияси логикаси молиявий бозорлар фаолиятининг асосий тамойилларини акс эттиради.

Инвестиция муҳитида муваффақиятга эришиш учун фақат омадга таяниш етарли эмас — бу ерда интизом, ҳисоб-китоб ва стратегия муҳим аҳамиятга эга. Инвестор худди шахматчи каби ўз позициясини таҳлил қилади, воситаларни баҳолайди, ресурсларни тақсимлайди ва энг яхши комбинацияларни излайди.

Бунда нафақат ҳозирги қадам, балки унинг узоқ муддатдаги оқибатлари ҳақида ҳам ўйлаш зарур. Турнирнинг барча партиялари Ўзбекистон Шахмат Федерацияси ҳакамлари назорати остида швейцария тизими бўйича ўтказилди.

Мусобақалар икки тоифада ташкил этилди: катта ёшдагилар (12 ёшдан катта) ва болалар (12 ёшгача). Тадбир давомида энг катта эътиборни болалар тоифасидаги партиялар жалб қилди.

Ёш шахматчилар нафақат ақл тиниқлигини, балки самимий ҳис-туйғуларини ҳам намойиш этдилар — ғалаба қувончи ва ўйинга бўлган қизиқишнинг ёрқин ифодаси.

Freedom Holding Corp. асосчиси ва бош директори Тимур Турлов ёшлар орасида шахматга бўлган қизиқишнинг ўсиб бораётганини қайд этди: "Ҳар йили тобора кўпроқ болалар шахмат ўйнашни эрта ёшдан бошламоқда ва биз ёшлар орасида шахматга бўлган қизиқишнинг ҳақиқий портлашини кўрмоқдамиз. Бугунги кунда юзлаб ёш чемпионлар шахматни шунчаки хобби сифатида эмас, балки ўзига хос фикрлаш услуби — ҳаётларининг муҳим қисми сифатида қабул қилмоқда."

Етти тур натижаларига кўра, ҳар бир тоифада ғолиблар аниқланди. Болалар тоифасида биринчи ўринни Анвар Хўжамбердиев эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Садиамир Собиров ва Умарчон Аҳмаджоновга насиб этди.

Катта ёшдагилар тоифасида эса биринчи ўрин Қайрат Сараповга, иккинчи ўрин Аджам Азамовга ва учинчи ўрин Исомжон Исломовга берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тошкентда Freedom Chess 2025 турнири бўлиб ўтди