Андижонда 7 жўжа ўғирлагани учун 10 йиллик қамоқ жазоси берилди

1 дақиқа ўқиш3K
Андижонда 7 жўжа ўғирлагани учун 10 йиллик қамоқ жазоси берилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 39 ёшли эркак вояга етмаган болага зўрлик ишлатиб, 7 дона жўжани босқинчилик йўли билан олиб кетгани учун 10 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.
  • Воқеа 2025 йил 3 май куни содир бўлган, судланувчи бундан аввал ҳам 7 марта судланган.
  • Апелляция инстансияси айбловдаги такрорийлик бандини чиқариб ташлаган бўлса-да, жазо муддати ва уни махсус тартибли колонияда ўташ ҳақидаги қарорни ўзгаришсиз қолдирди.

Андижон вилоятида қўшнисининг уйига кириб, вояга етмаган болага зўрлик ишлатган ҳолда 7 дона жўжани босқинчилик йўли билан олиб кетган 39 ёшли эркак 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳужжатларда қайд этилишича, воқеа 2025 йил 3 май куни соат 13:30 ларда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида содир бўлган. Айбланувчи маҳалладошининг хонадонига ўғрилик ниятида кирган. Ҳовлида хонадон эгасининг вояга етмаган ўғли кўриниб қолганидан сўнг, унга ҳужум қилгани айтилмоқда: болага зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаган, бўғиш орқали оғир тан жароҳати етказган.

Шундан кейин у ҳовлидаги катакдан 7 дона жўжани босқинчилик йўли билан олиб, воқеа жойидан қочиб кетгани кўрсатилган.

Маълум бўлишича, мазкур шахс аввал ҳам турли жиноятлар учун 7 марта судланиб, жазо муддатларини ўтаб чиққан.

Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг 2025 йил 11 ноябрдаги ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “а, в, г” бандлари бўйича айбли деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 60- ва 61-моддалар қўлланилиб, якуний жазо 10 йил 2 ой этиб белгиланган. Шунингдек, у “ўта хавфли рецидивист” деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Айбланувчи айбини тан олган, бироқ “ўта хавфли рецидивист” деган баҳога рози бўлмай, апелляция шикояти киритган.

Жорий йил 28 январь куни Андижон вилояти судида апелляция инстанциясида иш қайта кўрилган. Суд ҳайъати биринчи инстанция томонидан 164-модда 3-қисм “а” банди (такроранлик) нотўғри қўлланилган, деган хулосага келган: айбланувчи аввал айнан шу модда ёки унга ўхшаш жиноят учун судланмагани сабаб такрорийлик белгиси йўқ, деб баҳоланган.

Шу асосда мазкур “а” банди айбловдан чиқарилган. Аммо жазо тури ва муддати адолатли, дея топилиб, 10 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш ўзгаришсиз қолдирилган. Қолган қисмлар, жумладан жазони ижро этиш тартиби ҳам сақлаб қолинган, апелляция шикояти эса қисман қаноатлантирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?