date

Андижонда қарздор машинасидан маҳрум қилинди: сотувга қўйилди

Андижонда қарздор машинасидан маҳрум қилинди: сотувга қўйилди

Андижонда кредит қарзи сабаб фуқаро ўз автомобилидан айрилди. Қарздорлик шартномаси — икки томоннинг масъулиятли келишуви ҳисобланади. Аммо, агар қарз ўз вақтида тўланмаса, унинг оқибати гаров мол-мулки орқали қопланиши шарт.

Шу каби ҳолат Андижон вилояти Мажбурий ижро бюроси иш юритувига тушди. “Микрокредитбанк” АТБ Андижон филиали фойдасига Х.И.дан умумий 126 млн сўм ундириш ҳақида суд ҳужжати келиб тушди. Суд қарорига кўра, ундирув қарздорга тегишли “HAVAL H6” русумли автомашинага нисбатан амалга оширилди.

Қарздор мажбуриятларини бажармаслиги туфайли ижро ҳаракатлари олиб борилди ва қора рангли “HAVAL H6” автомобил электрон онлайн-аукционга 248 млн сўм бошланғич нарх билан қўйилди. Савдодан тушган маблағ тўлиқ равишда қарзни қоплашга йўналтирилади.

Бу ҳодиса кредит мажбуриятларига қаттиқ эътибор қаратилмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда қарздор машинасидан маҳрум қилинди: сотувга қўйилди