date

«Ан-Наср» Роналду қўйган икки шартни бажарди

«Ан-Наср» Роналду қўйган икки шартни бажарди

Криштиану Роналду норозилик акциясини якунламоқда. Кутилишича, португалиялик юлдуз ҳафта охирида Саудия Арабистони чемпионатининг «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

A Bola хабарига кўра, «Ан-Наср» раҳбарияти Роналду босими фонида икки муҳим талабни бажаришга мажбур бўлди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Шунингдек, Роналдуга яқин бўлган спорт бўлимидаги шахслар — Жозе Семеду ва Симау Континьо — ўз ваколатларини қайта тиклади. Аввалроқ бу икки мутахассис қишки трансфер кампаниясида муҳим роль ўйнай олмаганди.

Ҳозирда «Ан-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» Роналду қўйган икки шартни бажарди