date

Бу ҳафта Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

Бу ҳафта Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 14–17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” томонидан тезкор огоҳлантириш эълон қилинди.

Маълум қилинишича, 14 апрель куни мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёмғир кузатилади. 15–17 апрель кунларига келиб эса республиканинг кўпчилик вилоятларида ёғингарчиликлар давом этади, айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шу билан бирга, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилиши ҳам мумкин.

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қoргa айланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон бўйича айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда эса 25–28 м/с гача етиши мумкин. 14–15 апрель кунлари айрим ҳудудларда чанг ва тўзонли ҳолатлар ҳам кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.

15–17 апрель кунлари кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, 13–16 даража атрофига тушиши кутилмоқда.

Мутахассислар бу кунларда об-ҳаво ўзгаришларига эътиборли бўлишни, айниқса тоғли ҳудудларга сафар қилишда эҳтиёткорликни сақлашни тавсия қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бу ҳафта Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда