"Ланс"дан суперкамбэк: “Тулуза”га қарши 0:2 ҳисоби 3:2 га айлантирилди

Франция чемпионатининг 30-турида «Ланс» жамоаси «Тулуза»га қарши иродавий ғалаба қозонди. Ўйин бошида 0:2 ҳисоби билан ортда қолган мезбонлар, иккинчи бўлимда ҳужумларни кучайтириб, учрашувни 3:2 ҳисобида якунлади. Ҳал қилувчи гол қўшимча вақтда Ганиу томонидан уртилди. Ушбу зафар натижасида «Ланс» турнир жадвалидаги иккинчи ўрнини мустаҳкамлади.
Франция чемпионати 30-тури доирасида бўлиб ўтган қизиқарли баҳслардан бири Ланс шаҳрида ташкил этилди. Унда маҳаллий “Ланс” жамоаси ўз мухлислари қаршисида “Тулуза”ни қабул қилди ва ҳақиқий голлар шоусига айланган учрашувни ғалаба билан якунлади.
Ўйин жуда тезкор ва кутилмаган бурилишларга бой тарзда бошланди. Илк дақиқалардаёқ меҳмонлар фаолликни қўлга олиб, 6-дақиқада Кассерес орқали ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, 13-дақиқада Коумбасса устунликни янада ошириб, “Тулуза”ни ишончли ҳолатга олиб чиқди.
Бироқ иккинчи бўлимда майдонда мутлақо бошқа манзара кузатилди. “Ланс” футболчилари ҳужумларни кучайтириб, рақиб дарвозаси олдида босимни оширди. 61-дақиқада Абдулҳамид ҳисобни қисқартирган бўлса, 67-дақиқада Томассон мувозанатни тиклади.
Учрашувнинг энг драматик лаҳзаси эса қўшимча дақиқаларга тўғри келди. 90+1-дақиқада Ганиу аниқ зарба билан дарвозани ишғол этиб, жамоасига жуда муҳим ва иродавий ғалабани тақдим этди.
Франция чемпионати, 30-тур
Ланс – Тулуза 3:2
Голлар: Абдулҳамид 61, Томассон 67, Ганиу 90+1 — Кассерес 6, Коумбасса 13
Ушбу натижадан кейин “Ланс” очколарини 62 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи поғонадаги ўрнини мустаҳкамлади ва чемпионлик пойгасидаги имкониятларини сақлаб қолди. “Тулуза” эса 37 очко билан 16-ўринда қолмоқда ва қуйи ўринлардан узоқлашиш учун курашни давом эттиради.































Изоҳлар 0
…