date

Наумов Моуриню учун Саудия чемпионатини мос кўрди

Наумов Моуриню учун Саудия чемпионатини мос кўрди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриню фаолияти учун қайси лига кўпроқ мос келишини айтди. У бу ҳақдаги фикрларини «Евро-Футбол.Ru»га берган интервьюсида билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуриню энди аввалгидек сирли ва кутилмаган қарорлари билан ажралиб турмаяпти. Унингча, португалиялик мутахассис футбол ривожидан бироз ортда қолган ва ҳозирда оддийроқ мураббий сифатида кўриняпти.

Эксперт Моуриню учун энг қулай йўналиш сифатида Саудия Арабистонини тилга олди. Наумов фикрича, у ерда маошлар юқори, можароларни яхши кўришади ва тажрибали, ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти бор.

Шу билан бирга, Моуриню бошқарувидаги «Бенфика» Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал»ига қарши майдонга тушади. Биринчи учрашув 17 февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуриню учун Саудия чемпионатини мос кўрди