Ёш кўринишга эга гўзал Шаҳзода ўғли Салиҳни уйлантирди!

Ёш кўринишга эга гўзал Шаҳзода ўғли Салиҳни уйлантирди!
Қисқача

Хонанда Шаҳзода ўғли Салиҳнинг тўй маросимини ўтказиб, бу қувончли воқеани ижтимоий тармоқларда мухлислари билан бўлишди. Санъаткор томонидан жойланган тўй лавҳалари қисқа фурсатда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб ҳамкасблари ва мухлислар ёш оилага эзгу тилаклар билдириб, Шаҳзоданинг ўзгармас гўзаллигини ҳам алоҳида қайд этишди.

Хонанда Шаҳзода ўғли Салиҳнинг тўй маросимини ўтказиб, бу қувончли воқеани ижтимоий тармоқларда мухлислари билан бўлишди.

Санъаткор томонидан жойланган видеолар ва суратларда тўй жараёнидан лавҳалар акс этган бўлиб, улар қисқа фурсатда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур воқеага кўплаб санъаткорлар ҳам ўз муносабатини билдирган. Хусусан, Азиза Низомова ўз изоҳида вақтнинг тез ўтаётганини таъкидлаб, Салиҳнинг улғайиб, оила қураётганидан ҳайратланганини ёзган.

Ёш кўринишга эга гўзал Шаҳзода ўғли Салиҳни уйлантирди!

У шунингдек, аввалги хотираларни эслаб, Шаҳзоданинг ўзгармас гўзаллигини ҳам алоҳида қайд этган.

Тўйга оид тасвирлар мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, ёш оилага эзгу тилаклар билдирилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар