«Челси» ва «Лидс» Англия кубоги ярим финалида ўзаро тўқнаш келади

Спорт1 дақиқа ўқиш809
«Челси» ва «Лидс» Англия кубоги ярим финалида ўзаро тўқнаш келади

Англия кубоги ярим финали доирасида «Челси» ва «Лидс» жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Лондон клуби айни дамда инқирозли ҳолатда бўлиб, кетма-кет бешта мағлубиятдан сўнг Еврокубоклар ҳудудидан чиқиб кетди. Жамоа бош мураббийи Лиам Розениор истеъфога чиқарилгач, вақтинчалик бошқарув Калум Макфарланга топширилди. «Челси» ушбу мавсумда илк бор Премьер-лига даражасидаги рақибга қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

«Лидс» жамоаси барча мусобақаларда етти ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Даниэл Фарке шогирдлари чемпионатда 40 очколик довонни забт этиб, элитада қолиш масаласини деярли ҳал қилди. Эндиликда «товуслар» бор эътиборини кубок баҳсига қаратиши мумкин. Жамоа 1973 йилдан буён илк бор финал йўлланмасини қўлга киритиш учун курашади.

«Челси» ва «Лидс» Англия кубоги ярим финалида ўзаро тўқнаш келади

Таркиб масаласида «Челси» жиддий йўқотишларга дуч келган. Жамоа етакчилари Коул Палмер ва Жоао Педро жароҳат сабаб майдонга туша олмайди, Эстевао эса мавсум охиригача сафдан чиққан. «Лидс» сафида эса Даниэл Жеймс умумий гуруҳга қайтган бўлса-да, Антон Стах ҳали ҳам жароҳатини даволаш билан банд.

Статистикага кўра, «Челси» ушбу мусобақанинг сўнгги 15 та ярим финалидан 12 тасида ғалаба қозонган. Бироқ лондонликлар 2012 йилдан бери атиги бир марта кубокни боши узра баланд кўтарган. Учрашув 2026 йил 26 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

«Челси» ва «Лидс» Англия кубоги ярим финалида ўзаро тўқнаш келади

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?