Юлдуз Усмонованинг 2026 йилдаги концерт дастуридаги гўзал ва ноадатий образлари!

Юлдуз Усмонованинг 2026 йилдаги концерт дастуридаги гўзал ва ноадатий образлари!
Қисқача

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова апрель ойида «Халқлар дўстлиги» санъат саройида ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этмоқда. Хонанда «Тумор» ва «Наврўз» рақс ансамбллари билан ҳамкорликда саҳнада фаол ҳаракат қилиб, мухлисларини ҳайратда қолдирмоқда. Санъаткор ўзининг ноадатий образлари ва креатив чиқишлари билан томошабинларнинг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 12–30 апрель кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўзининг навбатдаги якка концерт дастурини тақдим этмоқда.

Концертлар шанба ва якшанба кунлари икки сменада ўтказилиб, томошабинларга янада кўпроқ имконият яратилган.

Ижодкор жорий йилда ҳам “Тумор” ва “Наврўз” рақс ансамбллари билан ҳамкорлик қилиб, саҳна чиқишларида рақсга алоҳида эътибор қаратган.

Юлдуз Усмонованинг 2026 йилдаги концерт дастуридаги гўзал ва ноадатий образлари!

Унинг рақсчилар билан бир қаторда тенгма-тенг ҳаракат қилиши ва саҳнадаги фаол иштироки залдаги мухлислар томонидан катта олқишлар билан кутиб олинмоқда.

Юлдуз Усмонова ҳар доимгидек ўзига хос услубдаги образлари ва креатив саҳна чиқишлари билан томошабинларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.

Юлдуз Усмонованинг 2026 йилдаги концерт дастуридаги гўзал ва ноадатий образлари!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар