date

Наумов Моуриньо учун Саудия чемпионатини мос кўрди

Наумов Моуриньо учун Саудия чемпионатини мос кўрди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини давом эттириш учун қайси лига мос бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. У бу борадаги мулоҳазаларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньонинг энг кучли даври ортда қолган: мутахассис унинг бироз танаффус қилиши кераклигини, замонавий футбол талабларига мослашишда эса ортда қолаётганини қайд этди. Унинг фикрича, авваллари сирли ва кутилмаган қарорлари билан ажралиб турган мураббий ҳозир одатийроқ кўринмоқда.

Наумов Моуриньо учун энг қулай йўналиш сифатида Саудия Арабистонини тилга олди. У ерда маошлар юқори экани, шов-шувларни ёқтиришлари ва ёши катта, номдор футболчилар билан ишлаш имконияти борлигини айтиб, айнан шу чемпионат португалиялик мураббийга мос тушишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо бошқарувидаги «Бенфика» Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади. Илк учрашув 17 февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуриньо учун Саудия чемпионатини мос кўрди