date

«Бавария» футболчиси янги шартнома учун маош ошишини талаб қилмоқда

«Бавария» футболчиси янги шартнома учун маош ошишини талаб қилмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Конрад Лаймер янги шартнома борасида ҳануз умумий келишувга кела олмади. Австриялик футболчининг амалдаги битими 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган бўлса-да, клуб раҳбарияти муддатидан олдин янги келишув тузишни хоҳлаяпти. Бироқ музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, Лаймер томони бонуслар билан бирга йилга 15 млн евро маош сўрамоқда, клуб эса бундан пастроқ шартларни таклиф қилмоқда. Айни пайтда 28 ёшли футболчининг йиллик даромади тахминан 8–9 млн еврони ташкил этади.

Лаймер Венсан Компани жамоасидаги ҳозирги роли ва статусини инобатга олиб, маоши оширилишига лойиқ эканини таъкидламоқда. 2023 йилдан бери «Бавария» сафида ўйнаётган ярим ҳимоячи кейинчалик ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам майдонга тушмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» футболчиси янги шартнома учун маош ошишини талаб қилмоқда