date

Анчелотти Бразилия термаси билан янги шартнома имзолайди

Анчелотти Бразилия термаси билан янги шартнома имзолайди

Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти яқин кунларда жамоа билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Athletic хабарига кўра, италиялик мутахассиснинг Бразилия футбол конфедерацияси билан янги келишуви аллақачон тайёр, ҳозирча фақат расмий формалитетлар қолган.

Терма тарихидаги илк хорижлик мураббий бошчилигида Бразилия 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли якунлади.

Мундиалнинг финал босқичида бразилияликлар Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бир гуруҳдан ўрин олди.

Бразилиянинг гуруҳ босқичидаги учрашувлари 13, 19 ва 24 июн кунлари бўлиб ўтади. Аввалроқ Анчелотти ёзда “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Бразилия термаси билан янги шартнома имзолайди