date

Нунййес ўрнига Бензема танланди ва рўйхатдан чиқарилди

Нунййес ўрнига Бензема танланди ва рўйхатдан чиқарилди

Уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нунййес мавсумнинг қолган қисмида Арабистон чемпионатида майдонга тушмайди. «Ал-Ҳилол»нинг италиялик бош мураббийи таркиб рўйхатини янгилар экан, Нунййесни чемпионат учун аризадан чиқариб, унинг ўрнига клубга келиб қўшилган Карим Бенземани киритди. Шунга қарамай, Нунййес Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувлари учун жамоа қайдномасида қолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дарвин Нунййес фаолияти давомида Испаниянинг «Алмерия», Португалиянинг «Бенфика» ҳамда Англиянинг «Ливерпул» клублари шарафини ҳимоя қилган. У 2019 йилдан буён Уругвай терма жамоасига мунтазам чақирилиб келади ва ҳозиргача 13 та гол урган. Шунингдек, футболчи 2022 йилги Қатар Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нунййес ўрнига Бензема танланди ва рўйхатдан чиқарилди