Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши маълум бўлди

Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши маълум бўлди
Қисқача

Ўзгидромет прогнозига кўра, 9 феврал, душанба куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрида кечга томон ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг айрим жойларида ҳам ёмғир ёғиши мумкин.

“Ўзгидромет” 9 февраль, душанба куни учун об-ҳаво прогнози билан чиқди. Унга кўра, ҳафта бошида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 6–8° илиқ, кундузи 14–16° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан: айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) ва туман кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 3–8° илиқ.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан: айрим жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12° илиқ, кундузи 12–17° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан: айрим жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 12–17° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12° илиқ, кундузи 12–17° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 8–13° илиқ.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан: ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, туман тушиши эҳтимол. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–5° илиқ бўлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар