Перрендан гол “Лилл”га “Брест”га қарши мағлуб бўлмасликка ёрдам берди

Инқироздан эндигина чиқиб келаётган “Лилл” ўз майдонида “Брест”ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 58-дақиқасида Реми Ласкари жарима майдони ташқарисидан йўллаган аниқ зарба билан ҳисобни очди — 0:1. Бироқ мезбонлар таслим бўлмади: Фелиш Корреянинг узатмасидан сўнг Гаэтан Перрен гол уриб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Дурангдан сўнг “Лилл” турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди, “Брест” эса 12-поғонада қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг