«Манчестер Сити» «Саутгемптон»ни 2:1 ҳисобида енгиб финалга чиқди

Англия Кубоги яримфинал баҳсида "Ман Сити" ва "Саутгемптон" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашув давомида катта устунликка эга бўлган номинал мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ўйин статистикаси Хосеп Гвардиола шогирдларининг мутлақ устунлигини кўрсатди: жамоа тўп назоратини 69 фоиз даражасида ушлаб турди ва рақиб дарвозаси томон 24 маротаба зарба берди.
Учрашувнинг 79-дақиқасида "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Азаз ҳисобни очиб, кутилмаган натижани қайд этди. Бироқ "Ман Сити" футболчилари қисқа вақт ичида вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. 82-дақиқада Доку мувозанатни тиклаган бўлса, 87-дақиқада Гонсалес томонидан киритилган гол жамоага ғалаба келтирди. Меҳмонлар бутун ўйин давомида бор-йўғи 4 та зарба билан чекланишди.
Статистик маълумотларга кўра, "Ман Сити" футболчилари 584 та узатмани амалга ошириб, уларнинг 94 фоизини аниқ етказиб беришган. "Саутгемптон" эса 202 та пас билан чекланди. Бурчак тўплари нисбати ҳам мезбонлар фойдасига 9 га 3 кўринишини олди. Ўйин давомида ҳакам томонидан фақат бир маротаба сариқ карточка кўрсатилди ва у меҳмонлар вакилига насиб этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!