Ёлагин Роналду бойкотдан кейин майдонга қайтди ва гол урди

Саудия Арабистони чемпионати 22-турида сафарда ўйнаган «Ал-Наср» «Ал-Фатех» устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Учрашувдаги голлардан бирини 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Майдонга бойкотдан кейин қайтган португалиялик юлдузнинг ўйини футбол шарҳловчиси Александр Ёлагин томонидан алоҳида таъкидланди.
Ёлагин ижтимоий тармоқларда Роналду нафақат гол ургани, балки ҳимояда ҳам фаол ишлагани, бир неча бор жарима майдончасидан тўпни узоқлаштирганини ёзди. Унинг фикрича, Роналду майдонда ёш футболчидек тинмай ҳаракат қилди.
Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 ўйинда 18 та гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг