date

Елагин Роналду бойкотдан кейин яна майдонга қайтди

Елагин Роналду бойкотдан кейин яна майдонга қайтди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафардa «Ал-Фатех»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирини 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду киритди — у бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан кейин футбол шарҳловчиси Александр Елагин португалиялик юлдузнинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

Елагин ижтимоий тармоқларда Роналду нафақат гол ургани, балки ҳимояда ҳам фаол ишлагани, жарима майдонида бир неча бор тўпни узоқлаштирганини ёзди. Унинг фикрича, Роналду “гоё ёш боладек” югуриб, майдонда катта иштиёқ билан ҳаракат қилган.

Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 та ўйинда 18 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Елагин Роналду бойкотдан кейин яна майдонга қайтди