Елагин Роналду бойкотдан кейин яна гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фатех»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирини 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду киритди — у қисқа танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин футбол шарҳловчиси Александр Елагин португалиялик юлдузнинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Роналду нафақат гол урди, балки ҳимояда ҳам фаол ишлади, бир неча бор жарима майдонида тўпни узоқлаштирди ва майдонда жуда чаққон кўринди.
Жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида Роналду 19 та ўйинда 18 та гол уриб, юқори натижа қайд этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг