date

УЕФА Валвердени жазолаш бўйича шикоятни рад этди

УЕФА Валвердени жазолаш бўйича шикоятни рад этди

УЕФА “Бенфика” вакиллари томонидан Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Валверде юзасидан юборилган шикоятни кўриб чиқиб, уни қаноатлантирмади. Бу ҳақда COPE хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чемпионлар лигаси доирасидаги “Бенфика” – “Реал” учрашувининг 82-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Самуел Дал Валверденинг зарбасидан кейин йиқилиб, чаккасини ушлаб қолганди. Эпизод юзасидан Валверде майдонда ҳам, кейинги тартибда ҳам жазоланмади.

Шу билан бирга, аввалроқ УЕФА “Бенфика” футболчиси Жанлука Престианни бўйича дастлабки қарорни эълон қилган: у Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчиликка оид ҳақоратлар айтгани гумони билан “камситувчи хатти-ҳаракат” учун Еврокубокларда камида битта ўйинни ўтказиб юборади. Якуний интизомий жаза кейинроқ белгиланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » УЕФА Валвердени жазолаш бўйича шикоятни рад этди