date

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026дан воз кечиши мумкин

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026дан воз кечиши мумкин

ЖЧ-2026 йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилган Эрон терма жамоаси АҚШ ва Исроил иштирокидаги кескинлашган вазият фонида мусобақада қатнашмаслик эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Телевидениедаги чиқишида Тож бугунги воқеалар ва АҚШ ҳужуми ортидан жаҳон чемпионатига умид билан қараш қийинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, якуний қарорни спорт раҳбарлари қабул қилиши керак.

Маълумотларга кўра, Эрон гуруҳ босқичидаги учта учрашувини АҚШ ҳудудида ўтказиши керак: Янги Зеландия, Белгия ва Мисрга қарши. Шунингдек, 1/16 финалда эронликлар АҚШ билан тўқнаш келиши эҳтимоли ҳам бор, бу эса FIFA учун қўшимча муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

Шу билан бирга, Эрон чемпионати алоҳида кўрсатмагача тўхтатилгани айтилмоқда. Кўплаб легионерлар мамлакатни тарк этиб бўлган ёки чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026дан воз кечиши мумкин