Эрон терма жамоаси мундиални ўтказиб юбориши мумкин

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Эрон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги эҳтимоли кучаймоқда. Мусобақа асосан АҚШда ўтиши режалаштирилгани, шунингдек, эронликлар учун виза олишдаги мураккабликлар бу сценарийни янада реал кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож ҳам вазият бўйича шубҳаларини яширмади. «Жаҳон чемпионати ва АҚШнинг Эронга қилган ҳужуми масаласига келсак, биз мундиалда иштирок эта олишимизга унча ишонмайман. Бироқ бу қарорни мен қабул қилмайман», деди у журналистларга.
Агар Эрон терма жамоаси турнирни ўтказиб юборса, унинг ўрнини катта эҳтимол билан БАА ёки Ироқ терма жамоаси эгаллаши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг