Ўзбекистонни келгуси икки йил ичида «катта ўзгаришлар» кутмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Абдулла Арипов Тошкентда ниҳоясига етган ўзбек-немис бизнес форумида маълум қилди.
«Ҳукумат Ўзбекистонда очиқ иқтисодиётни шакллантиришга қатъийлик билан ҳаракат қилмоқда. Ишончим комилки, келгуси икки йил мобайнида мамлакатимиздаги катта ўзгаришларга гувоҳ бўласиз», - дея маълум қилди Арипов.
Шу кунларда Ўзбекистонга Германия ишбилармон доиралари вакилларининг икки томонлама ҳамкорлик тарихидаги энг кўп сонли делегацияси ташриф буюрган. Улар орасида Siemens, МАN, BASF, TUI Group, SAP, Deutsche Bank ва Commerzbank компаниялари, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес вакилларидан иборат катта гуруҳ бор. Бугун Тошкентда Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилиши ҳам якунланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арипов Ўзбекистон - Германия савдо палатасини ташкил этиш таклифи билан чиққани хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси