date

Шаҳлохоним Лос Анжелесда машҳур инсонни учратиб қолганидан ҳайратда

Шаҳлохоним Лос Анжелесда машҳур инсонни учратиб қолганидан ҳайратда

Актриса Шаҳлохоним айни пайтда АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрида саёҳат қилиб юрибди. У ижтимоий тармоқларда саёҳат давомидаги қувончли лаҳзаларини мухлислари билан бўлишиб келмоқда.

Актриса жойлаган видеолардан бирида у кўчада кетаётган машҳур инсонни кўриб ҳайратланганини айтади. Видеода у "Ўртоқлар, қаранглар кимни кўриб қолдим, кимга ўхшатдингиз?" дея мурожаат қилади.

Кейинчалик Шаҳлохоним ушбу видео остида изоҳ қолдириб, бу шахс америкалик машҳур боксчи Floyd Mayweather'нинг отаси Floyd Joy Mayweather эканини ёзган.

Актрисанинг мазкур видеоси мухлислар орасида қизиқиш уйғотиб, ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билан муҳокама қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳлохоним Лос Анжелесда машҳур инсонни учратиб қолганидан ҳайратда