Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совиб кетади

1 дақиқа ўқиш23.2K
Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совиб кетади

Баҳор фасли кириб келганига қарамай, Ўзбекистонга қиш яна қайтмоқда. Синоптиклар 9 март кунидан бошлаб республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди. Ушбу ўзгаришлар натижасида мамлакат бўйлаб ёғингарчиликлар кузатилади.

9 мартдан 11 мартга қадар республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда эса қорга айланиши кутилмоқда. Тоғли ва тоғолди ҳудудларда ёғингарчиликлар кучли бўлиши мумкин. Шунингдек, шамол тезлиги секундига 15 дан 20 метргача, айрим жойларда эса 25 метргача кучайиши прогноз қилинмоқда.

Ҳароратнинг кескин пасайиши 10 мартдан 12 март кунларига тўғри келади. Шимолий ҳудудларда кечаси 7 дан 10 даражагача совуқ, кундузи эса 0 дан 3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда эса кечаси 0 дан 3 даражагача совуқ, кундузи эса 2 дан 5 даражагача илиқ ҳарорат кузатилади.

Мутахассислар аҳолини об ҳаво ўзгаришларига тайёр туришга чақирмоқда. Фуқаролардан иссиқ кийимларни ҳозирлаб қўйиш, зарур захираларни текшириш ҳамда тоғли ҳудудларга боришни вақтинча чеклаш тавсия этилади. Об ҳаво шароитлари туфайли йўлларда эҳтиёткор бўлиш сўралади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?