07:51 / 25.12.2017
4 745

Гватемала АҚШ ортидан элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди

Гватемала АҚШ ортидан элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди
Гватемала президенти Жимми Моралес 24 декабрда мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилинганини маълум қилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

“Бугун Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан гаплашдим. Асосий мавзулардан бири Гватемала элчихонасининг Ал-Қудсга қайтарилиши бўлди. Мен ташқи ишлар вазирига бу хусусда тегишли ҳаракатларни бошлаш бўйича кўрсатма бердим”, деб ёзган Моралес Facebook’даги саҳифасида.

АҚШ президенти Дональд Трамп декабрь ойи бошида Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилиб, АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини у ерга кўчириш ҳақидаги қарорни имзолаган. Трампнинг бу қарори Исроилда ижобий қабул қилинган, бироқ қолган кўплаб давлатларда салбий муносабат уйғотган.

БМТ Бош ассамблеяси 21 декабрда АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорининг тан олинмаслиги ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Овоз бериш жараёнида ҳужжатни 128 давлат қўллаб-қувватлаган, 9 давлат, жумладан Гватемала унга қарши чиққан, 35 давлат бетараф қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гватемала АҚШ ортидан элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди