Роберт Фицо: Европа Россияни "тиз чўктира" олмайди...

1 дақиқа ўқиш7.8K
Роберт Фицо: Европа Россияни "тиз чўктира" олмайди...

Роберт Фицонинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Россияни заифлаштиришга қаратилган стратегияда реал натижага эриша олмайди. У бу позицияни Кремлга нисбатан қатъий баёнотлар орқали изоҳлаган.

Словакия бош вазири фикрича, Европа Иттифоқи ҳозирги сиёсатда тинчлик ташаббусларини етарлича илгари сурмаяпти. Унинг баҳосига кўра, асосий ёндашув Россияни босим орқали заифлаштириш ғоясига қурилган.

Фицо бу стратегияни самарасиз ва нотўғри деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, Россия халқига нисбатан қўлланаётган “тиз чўктириш” риторикаси реал сиёсий натижа бермайди.

У мисол сифатида руслар ҳақида айтилган образли гапни келтириб, уларнинг тиз чўкиши фақат маиший ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

"Муаммо ҳам шунда. "Россияни тиз чўктирайлик" деган стратегия бор. Менимча, бу ёмон ва ишламайдиган стратегия. Руслар жуда тўғри айтадилар: агар биз тиз чўкиб турган бўлсак, бу фақат пойабзал ипларини боғлаганимиз учунгина бўлади", - дейди Фицо.

Шу тариқа, Фицо Европа сиёсатини танқид қилиб, Украинага кўрсатилаётган қўллаб-қувватлов орқали Россияни босим остида ушлаб туриш стратегияси иш бермаслигини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?