date

Осиё бойлари рейтингида кутилмаган ўзгариш юз берди

Осиё бойлари рейтингида кутилмаган ўзгариш юз берди

Осиё бизнес оламида йирик ўзгариш юз берди — Ҳиндистоннинг йирик саноат конгломерати Adani Group асосчиси ва раиси Гаутам Адани минтақанинг энг бой инсони мақомини қайта тиклади. Бу ҳақда 17 апрель куни янгиланган Bloomberg Billionaires Index маълумотларида қайд этилди.

Янги рейтингга кўра, Аданининг умумий бойлиги 92,6 миллиард долларга етган бўлиб, бу унга нафақат Осиё миқёсида етакчиликни, балки дунё миллиардерлари рўйхатида 19-ўринни ҳам таъминлади. Унинг асосий рақиби сифатида кўрилаётган Мукеш Амбани эса 90,8 миллиард доллар капитал билан 20-ўринда қайд этилган.

Мутахассислар бойликдаги бу ўзгаришларни Adani Group компаниялари акцияларининг сезиларли ўсиши билан изоҳлашмоқда. Хусусан, энергетика, порт логистика ҳамда аэропорт бошқаруви йўналишларида фаолият юритувчи компаниялар қийматининг ошиши Аданининг молиявий ҳолатини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Йил бошидан буён унинг бойлиги 8,1 миллиард долларга кўпайган.

Аксинча, Мукеш Амбанининг капитали эса шу давр ичида 16,9 миллиард долларга камайган. Бу эса Осиё миллиардерлари рейтингидаги етакчилик алмашувига бевосита таъсир кўрсатган асосий омиллардан бири бўлди.

Осиёнинг энг бой учлигини эса Хитойнинг технологик гиганти Чжан Имин якунлайди. Унинг бойлиги 68,7 миллиард доллар деб баҳоланган.

Жаҳон миқёсидаги миллиардерларга назар ташланса, энг юқори поғонада Илон Маск турибди — унинг бойлиги 656 миллиард долларга етган. Иккинчи ўринда Ларри Пейж (286 миллиард доллар), учинчи поғонада эса Жефф Безос (269 миллиард доллар) жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Осиё бойлари рейтингида кутилмаган ўзгариш юз берди