Криштиану Роналду “Реал”дан кетадими?! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-04-2016 | 19:40 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Апрел 2016 года
594

Криштиану Роналду “Реал”дан кетадими?!

 Криштиану Роналду “Реал”дан кетадими?!

Darakchi.uz сайти хабарига кўра, Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин. France Football нашрида Роналду Франциянинг ПСЖ клуби президенти Носир ал-Хелаифи билан учрашганлиги маълум қилинган.

Маълумотлрага кўра, Роналду “Вольфсбург”га қарши (3:0) ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинидан сўнг шахсий самолётида Парижга йўл олган ва парижликлар президенти билан учрашган. Бу уларнинг ўзаро бешинчи учрашуви бўлди.

ПСЖ раҳбарияти бу масалада изоҳ беришдан бош тортди. Аммо матбуотда парижликлар Роналдуни сотиб олиши ҳақида гап сўзлар бошланган. Роналду ПСЖда Златан Ибрагимовичнинг ўринни босиши, швециялик эса ўз навбатида “МЮ”га ўтиши кутилмоқда.

Аввалроқ парижликлар португалиялик 31 ёшли футболчини 100 млн еврога сотиб олмоқчи экани айтиб ўтилганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru