21:20 / 26.04.2024
460

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео)

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео)
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги чорак финал босқичи доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борди. Унда ҳамюртларимиз 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Биринчи голни Ҳусаин Норчаев киритган бўлса, иккинчи голга Умарали Раҳмоналиев муаллифлик қилди. Шунингдек, 70-дақиқада рақиблар аъзоси Айман Яҳё иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия жамоаси яримфиналга йўлланма олиб, энг камида Париж Олимпиадаси йўлланмаси учун плей-офф баҳсида майдонга тушишини кафолатлади. Олимпиячиларимиз финал йўлланмаси учун баҳсда 29 апрел куни Индонезияга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, Париж-2024 Олимпиадасига Осиё учун 3,5та ўрин ажратилган. Финалчилар ва 3-ўрин соҳиби Парижга тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқса, 4-ўрин соҳиби Африка қитъасининг Гвинея олимпия жамоасига қарши плей-оффда тўп суриб, Олимпиадага чиқиш имкониятига эга бўлади.

U-23 Осиё кубоги 1/4 финал
Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23 2:0
Голлар
: Ҳусайн Норчаев (45+2), Умарали Раҳмоналиев (84).

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10. Жасурбек Жалолиддинов (с), 14. Аббосбек Файзуллаев, 17. Диёр Холматов, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 20. Русланбек Жиянов, 23. Абдурауф Бўриев.
Захира: 2. Саидазамат Мирсаидов, 3. Зафармурод Абдираҳматов, 7. Ҳожимат Эркинов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 12. Владимир Назаров, 15. Умарали Раҳмоналиев, 16. Асадбек Раҳимжонов, 21. Ҳамидулло Абдунабиев, 22. Алишер Одилов.

Саудия Арабистони U-23: 2. Муҳаммад Ваҳиб Алшамат, 4. Райан Муҳаммад Ҳамид, 6. Эид Алмуваллад, 8. Файсал Ал Гамди (с), 9. Абдуллоҳ Радиф, 11. Аҳмад Ал Гамди, 12. Закариа Ҳавсави, 17. Хайтам Муҳаммад Асири, 19. Мешал Ибяни Ҳайруллоҳ, 22. Муҳаммад Салим Алабси, 23. Айман Яҳё.
Захира: 1. Абдулраҳмон Алсанби, 3. Муҳаммад Сулаймон Бакор, 5. Жехад Тикри, 7. Зиёд Алжохани, 13. Муҳаммад Ал Доссари, 14. Авад Ал Нашри, 15. Марван Ал Сахафи, 18. Абдуллоҳ Саид, 20. Салих Абу Алшамат, 21. Ахмад Алжубая.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео)