Фото: Shutterstock
Эндокринолог Зухра Павлова ўзининг Telegram-каналида америкалик мутахассислар томонидан ўтказилган яна бир тадқиқот натижалари билан бўлишди. Унга кўра, ҳар куни пиёда юриш турли касалликларнинг олдини олишда барчага бирдек мос бўлган энг самарали жисмоний фаолият эканлиги тасдиқланди, деб ёзади “Sports.kz”.
“Мен пиёда юриш энг оддий ва самарали жисмоний фаолият эканлиги ҳақида кўп такрорлаганман. Бугунги кунга келиб эса олимлар бунинг тасдиғини исботлаб келмоқда. Американинг Nature журналида 41 ёшдан 67 ёшгача бўлган 6042 киши иштирок этган тадқиқотнинг сўнгги натижалари эълон қилинди. Тажриба ўртача 4 йил давом этди (2,2 дан 5,6 йилгача) ва бу тадқиқот энг узоқ кузатувлардан биридир. Унда барча иштирокчиларнинг жисмоний фаоллиги фитнес-трекерлар ёрдамида назорат қилинди.
Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, қандли диабет, гипертония, депрессия, уйқудаги апноэ ва гастроэзофагиал рефлюкс касалликлари ва босилган қадамлар сони ўртасида боғлиқлик мавжуд.
Бир кунда 8200 ва ундан кўп қадам юрган шахсларда мазкур касалликлар ривожланиш хавфи камайган. Қанд касаллиги ва гипертония билан оғриган беморлар юқори натижаларга эришиш учун кунига 8000-9000 қадам юришлари керак.
Фото: Mymedic.uz
Тана массаси индекси — инсоннинг бўйи ва вазни мослиги даражасини баҳолашга имкон беради, катталик 28 даража бўлган беморлар кунлик қадамлар сонини 6000 дан 11 000 гача оширса, семириш хавфини 64 фоизга камайтириши аниқланди.
Олимлар, шунингдек, ҳар куни пиёда юришнинг узоқ муддатли фойдаси борлигини ҳам тасдиқлади. Кўп йиллар давомида доимий 10 минг қадам юриш жиддий касалликларга чалиниш хавфини йилдан йилга камайтиради.
Организмнинг умумий чидамлилигини ошириш ва юрак-қон томир, асаб касалликларининг олдини олишда пиёда юриш спорт залидаги машғулотлардан анчагина самарали ва хавфсиз экан, пиёда юришдан тўхтаманг!” — деб ёзади Павлова. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди