22:53 / 26.04.2024
221

Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик"

Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик"
Футзал бўйича Осиё кубогининг ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон ўйинида эрьонликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Венансио Лопес учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун иккита тенг кучли рақиблар ўзаро баҳс олиб борди. Учрашув масаласи пеналтилар сериясида ҳал бўлди. Айрим дақиқаларда Эрон кучлироқ ўйин кўрсатди, айниқса экстра-таймларда. Ўша вазиятларда ҳам биз яхши ҳимояландик. Ҳисобда ортда қолаётиб, яна қайта олдик. Рақибимизни Осиё кубоги финалига йўл олгани билан табриклайман".

3-ўрин учун баҳс ҳақида:
"Тожикистонга қарши учрашув ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бугунги ўйинни унутиб, эртадан 3-ўрин учун баҳсга тайёргаликни бошлаймиз".

Учрашувга тайёргарлик ҳақида:
"Бизнинг дастлабки режамиз, рақиб ўз ҳудудида бўлганда уларга юқори босим уюштиришдан иборат эди. Биз буни айниқса, ўйин бошида жуда яхши уддаладик, бироқ охирига келиб футзалчилардаги чарчоқ туфайли жарима майдонимиз яқинида уларда бўш ҳудудлар пайдо бўла бошлади. Шунга қарамасдан, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик"