Бокс оламининг энг зўр жангларидан бир жорий йилнинг 3 август куни АҚШнинг Лой-Анжелес шаҳрида бўлиши кутилмоқда. Ушбу санада Исроил Мадримов (10-0-1, 7 КО) ва Теренс Кроуфорд (40-0, 31 КО) ўртасида бўлади.
Бунгача учта вазнда жаҳон чемпиони бўлган америкалик чарм қўлқоп устаси яна оғирлигини ошириб, янги дивизион – биринчи ўрта вазнга (69,9 килограмм) кўтарилади ва ҳамюртимизга тегишли бўлган WBA жаҳон чемпионлиги камари учун жанг қилади.
Нуфузли манба vringe.com сайти Исроил Мадримовнинг бўлажак жанг борасида билдирган фикр-мулоҳазаларини эълон қилди.
- Теренс Кроуфорд мен ёқтирган жангчи. Менга унинг усули ёқади. Уни ҳурмат қиламан, лекин 3 августга мен тайёр бўламан. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Биз жанг қилишимизни билганимдан кейин жуда хурсанд бўлдим. Мен Эррол Спенс эмасман, Исроил Мадримовман ва бу менинг дивизионим, - деди ўзбекистонлик бокс устаси.
Икки вазн тоифасида тўртта энг нуфузли йўналишлар – IBF, WBA, WBC, WBO жаҳон чемпионлик камарларини қўлга киритган Теренс Кроуфорд Исроил Мадримов ўз дивизионининг энг зўр боксчиси бўлгани учун ҳам у билан жанг қилишни маъқул кўрганини таъкидлади.
Айни пайтда бўлажак жанг олдидан боксчилар, мураббийлар, мутахассислар ўз муносабатларини билдирмоқда.
Хусусан, қозоғистонлик енгил тоифадаги профессионал боксчи Виктор Коточигов (13-2, 5 КО) чемпионлик жангида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасини қўллаб-қувватлашини билдирди.
- “Бунинг ўзи юқори даража. Исроил Мадримов, let’s go champ”, - деб ёзди Виктор Коточигов ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига.
Теренс Кроуфорд 2008 йилдан бери профессионал жангларда иштирок этиб келмоқда ва қирқта жангнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Кроуфорд фаолияти давомида Брайан Куммингс, Андрей Климов, Юриоркис Гамбоа, Виктор Постол, Жулиус Индонго, Жефф Хорн, Хосе Беневидис, Эгидиус Кавалиаускас, Эррол Спенс каби енгилмас рақибларни биринчи бўлиб мағлубиятга учратган боксчи ҳисобланади.
Рақибидан етти ёш кичкина бўлган Исроил Мадримов профессионал рингдаги юришини 2018 йилда бошлаган ва ҳозиргача 10 та ғалаба ва битта дуранг қайд этган.
Ҳамюртимиз WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги камарини шу йилнинг 8 март куни россиялик боксчи Магомед Курбановга (25-0-0, 13 КО) қарши учрашувда қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди