Фото: РБК
Россия Хавфсизлик кучлари «Крокус Сити Холл»даги теракт ишига алоқадор яна бир шахсни – Тожикистон фуқароси Жумахон Бегижонович Қурбоновни ҳибсга олди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Қўлга олинган шахс Тожикистоннинг Фархор шаҳрида туғилган, 2003 йилда туғилган. У Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси (одамнинг қасддан ўлимига олиб келадиган террорчилик ҳаракатини содир этиш) билан айбланмоқда.
Қурбонов айнан қайси қилмиши учун ушлангани хабарда батафсил келтирилмаган.
Аввалроқ, терактга бевосита алоқадорликда гумон қилинаётган 4 нафар шахс – Далержон Мирзоев, Саидакрами Ражабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов, шунингдек, билвосита алоқадор 10 нафарга яқин киши ҳибсга олинган эди. Уларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари экани айтилмоқда.
Москвадаги «Крокус Сити Холл» концерт залидаги теракт 22 март куни кечқурун содир этилди. Қуролланган одамлар бинога бостириб кириб, томошабинларга қарата ўқ узди. Ҳужумчилар бинони ҳам ёқиб юборишди, оқибатда том қулади ва концерт зали бутунлай ёниб кетди. 140 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди, 500 нафардан ортиқ киши жароҳат олди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади
Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди