Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси Ҳусайн Норчаев учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишди.
- Ўйин ҳақида
- Барчага хайрли кеч. Бугунги тарихий ғалаба билан ҳалқимизни табриклаймиз. Худога шукр, қийин учрашувда чиройли ғалаба қозондик. Майдонда рақибга деярли имконият қолдирмадик. Мақсадимиз сари юришда давом этамиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.
Ҳусайн Норчаев
- Ўйин ҳақида
- Ғалаба билан табриклайман. Ғалабага узоқ вақт давомида интилиб келгандик. Ўз юришимизни давом эттирамиз.
- Бугунги учрашув жуда ҳам эмоцияларга бой бўлди. Араб терма жамоаларига қарши кечадиган учрашувлар ҳар доим провокация ва жанжалларга бой бўлади. Биринчи дақиқаларданоқ рақиб футболчилари бизга нисбатан жуда қўпол ўйнашди. Бизнинг футболчиларимиз ҳам ҳиссиётга берилиб жавоб қайтара бошлашди. Танаффусда ушбу ҳолатни тўғрилаш учун йигитларга нималар дедингиз?
- Ўйиндан аввал йигитларга бундай ҳолатлар рўй бериши мумкин деб огоҳлантириб қўйгандим. Ҳар хил вазият бор ва ҳар нарса рўй бериши мумкин эди. Йигитларга совуққон бўлишни талаб қилдим. Йигитлар майдонда фақат футбол ҳақида ўйлашди. Биз футбол бўйича рақибдан устун эканлигимизни билар эдик. Биринчи бўлим сўнгида ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Иккинчи бўлимда улар шундай ўйнашда давом этишди ва қизил карточка олишди.
- Индонезия билан ярим финалда тўқнаш келишингизни кутганмидингиз ва Индонезия терма жамоасининг кучли жиҳатларини санаб ўтсангиз?
- Ушбу мусобақада кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Жанубий Корея каби кучли терма жамоани таслим этишди. Биз Индонезияни ўрганиб чиқамиз. Мақсадимизга эришиш учун яна бир қадам қолди.
Ҳусайн Норчаев
- Саудия Арабистони билан жуда кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Бугунги Саудия терма жамоаси сизларга қандайдир янгилик тақдим эта олдими?
- Саудия жамоасини яхши таниймиз. Уларни яхши ўрганиб чиқдик ва шу сабаб уларни мағлуб этдик. Биз саудларни кўп ўрганганмиз.
- Жамоангиз мусобақада ҳали гол ўтказиб юбормади. Буни қандай уддалаяпсизлар ва бу қанчалик сизларга ишонч бермоқда?
- Биз яхши ҳимояланмоқдамиз ва бунда бутун жамоанинг ҳиссаси катта. Ҳимоя ҳужумдан бошланади ва барча футболчилар ҳимоя учун яхшигина тер тўкишмоқда.
Ҳусайн Норчаев
- Финалдаги мағлубиятнинг аламини олдингизлар. Бугунги ғалабадан кейин нималарни ҳис этмоқдасиз?
- Ғалаба қозонганимиз жуда ёқимли. Асосий мақсадимиз сари яна битта қадам ташладик. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ўйин намойиш этишни ният қилганмиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди