13:48 / 26.04.2024
946

Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди

Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Украина армияси Россиянинг дронлари туфайли Американинг Abrams M1A1 танкларини фронтдан олиб чиқди. Танклар дронлар учун жуда заиф бўлиб чиқди, деб ёзади Associated Press.

Икки америкалик ҳарбий амалдор журналистлар билан суҳбатда Украина Abrams’ларни фронтдан олиб чиқиб кетгани ҳақида маълум қилишди.

Америка ва Украина ҳарбийлари ҳозирда юзага келган вазиятда танклардан қандай фойдаланиш ҳақида ўйлашаётгани айтилмоқда.

АҚШ 2023 йил январида Украинага 31та Abrams танкини топширди. Ушбу ва бошқа танклар Украина армиясига Россия мудофаа чизиғини ёриб ўтишга ва босиб олинган ҳудудларни қайтариб олишга ёрдам бериши режалаштирилган эди.

Аммо ўшандан бери вазият жуда ўзгарди: фронт чизиғи устида ҳаво дронлар билан тўлиб кетди. Ўша 31 та Abrams’дан бештаси аллақачон йўқотилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди