Ўзбекистон термаси ЖЧ-2016 Осиё саралаш мусобақаси доирасидаги уй учрашувида Хитой футболчилари устидан ғалаба қозонди,деб хабар бермоқда "gazeta.uz " нашри
Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати-2018 Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичи тўртинчи тур учрашувида Хитой жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар учрашувнинг биринчи ярмида ўзбекистонлик футболчиларнинг ўз жарима майдонига яқинлашишига деярли имкон қолдирмади. Бироқ иккинчи таймда Ўзбекистон футболчилари меҳмонлар дарвозасига жавобсиз иккита гол кирита олди.
Учрашувнинг 50-дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни очган бўлса, Отабек Шукуров ҳисобни икки ҳиссага оширди. Учрашув мобайнида Самвел Бабаян шогирдлари тўрт маротаба рақиб дарвозаси тўсиларини нишонга олди.
Мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон, А гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринни банд этиб турибди. Биринчи ўринни эса Жанубий Кореяни ўз майдонида 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Эрон эгаллади.
Видео
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади