Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилнинг 21-24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Грузия термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур учрашув 2017 йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтади. Бўлажак ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Қайд этиш керакки, Грузия терма жамоаси Европа қитъасидан ЖЧ–2018 саралаш босқичи “D” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, 2 очко билан 6 та жамоа орасида 5-ўринда бормоқда.
Самвел Бабаян мураббийлиги остидаги терма жамоа ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи ўйинларини 2017 йилнинг 23 март куни Сурияга қарши сафардаги ўйин билан давом эттиради.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан сўнг 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ пешқадами Эрон ҳисобида 11 очко, иккинчи ўринда бораётган Жанубий Кореяда 10 очко мавжуд. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?