Кам ҳаракатлик, генетик омиллар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар ҳамда стрессларга берилувчанлик сабабли сўнгги йилларда дунё миқёсида ортиқча вазн ва семизлик жиддий муаммога айланди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, юрак қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади.
Хўш, бу муаммонинг олдини олиш учун нима қилиш лозим? Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақда маълумот тақдим этди.
Унда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова соғлом овқатланишнинг муҳим қоидалари ҳақида айтиб ўтган.
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт:
- Нонушта;
- Тушлик;
- Кечки овқат.
Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқатдан аввал 1 стакан сув ичиш лозим.
2-қоида.
Сув ичгандан сўнг ва асосий овқатдан аввал хом сабзавотлар (помидор, бодринг, карам, редиска, булғор қалампири, қизил сабзи, турп, салат барги ва бошқа кўкатлар)ни алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг. Салатга уйда тайёрланган майонез, қатиқ/шўр бўлмаган сузма ёки зайтун, кунгабоқар мойи ва лимон шарбати қўшиш мумкин.
3-қоида.
Асосий овқатдан сўнг 2 соат оралиғида 30 дақиқагача жисмоний юклама (1 сонияда 2 қадам ташлаб пиёда юриш ёки велосипед ҳайдаш ёки шунга ўхшаш жисмоний фаоллик) бўлиши шарт.
4-қоида.
Ҳўл меваларни куннинг биринчи ярмида асосий овқатдан 2 соат кейин истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
5-қоида.
Агарда уйқуга кетишдан аввал қорин очса, сувда қайнатилган 2 та тухум оқи ёки 50-100 грамм атрофида оқ гўшт (товуқ, курка тўш гўштлари) ёки ярим стакан ёғсиз қатиқ/кефир истеъмол қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди