Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Россия ва Ангола финалга чиқишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Россия ва Ангола финалга чиқишди

Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Россия ва Ангола финалга чиқишди

Мексиканинг Куликан шаҳрида бўлиб ўтаётган ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалчилар номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».

Ўзбекистон терма жамоасини мусобақадан чиқариб юборган Ангола ярим финалда Польша билан баҳс олиб борди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Шу тариқа улар олтин медаль учун кураш олиб бориш имкониятига эга бўлишди.

Россия терма жамоаси эса қўшимча вақтларда Туркияни мағлуб этди — 1:0. Руслар бугун финалда Ангола билан баҳслашадилар. Бронза медали учун Польша ва Туркия терма жамоалари майдонга чиқадилар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru