Марсга юборилувчи кўнгиллилар танлаб олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-05-2016 | 16:27 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Май 2016 года
587

Марсга юборилувчи кўнгиллилар танлаб олинди

 Марсга юборилувчи кўнгиллилар танлаб олинди

Mars One голланд лойиҳаси Марсда биринчи инсон мустамлакаси яратиш учун кўнгиллилар орасидан навбатдаги номзодларни танлаб олди.

Қизил сайёрага бориш ниятини билдирган бу кўнгиллиларни ортга қайтиб бўлмайдиган сафар кутмоқда – улар 2026 йилда Марсга доимий яшашга жўнайдилар. Голланд лойиҳаси айнан шундай истиқболни таклиф қилмоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Лойиҳа ташкилотчилари Марсдаги шароитлар 1969 йилда фазогирлар Ойга қўнгандагидан хавфсизроқ бўлишига ваъда беришмоқда. Шу билан бирга барча истовчилар вегетерианга айланишлари лозимлиги, чунки сайёрада ҳайвонлар боқишнинг иложи йўқлигидан огоҳлантирилдилар. Лойиҳа учун 24 киши зарур, бироқ истовчиларнинг сони 200 мингдан кўпроқни ташкил қилди. Ва уларнинг барчаси Марсда умрбод қолишга тайёрлар, чунки инсоният уларни Ерга қайтара оладиган технологияларга эга эмас.

"Мен айниқса танловнинг биринчи босқичидан ўтгандан кейин бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришимга тўғри келди. Менда ортга қайта олмаслигимни била туриб, бунга тайёрманми, деган савол туғилди. Мен ўйлаб кўрдим ва бунга тайёрлигимни англадим", деб айтди танловнинг иккинчи босқичидан ўтган Дэн Кэри.

Тахминларча, Марсга биринчи турар-жой модуллари 2024 йилда жўнатилади, 2 йилдан кейин эса у ерга "марсликларнинг" ўзлари ҳам юборилади. Россиялик фазогирлар бу лойиҳага шубҳа билан қарашмоқда. Уларнинг фикрича, бу экспедиция аъзоларининг сайёрада 20 йил давомида яшаб кетишга имкониятлари 1 фоиздан камроқни ташкил қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru